UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  0 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  5 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  3 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  35 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  12 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3

Деррик Перейра: "Биз ҳали таслим бўлганимиз йўқ. Тожикистон билан энг яхши ўйинимизни намойиш этамиз" Янгиликлар

Деррик Перейра: "Биз ҳали таслим бўлганимиз йўқ. Тожикистон билан энг яхши ўйинимизни намойиш этамиз"

U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Ҳиндистон U-23 - Ўзбекистон U-23 (0:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Деррик Перейра иштирок этди.

"Бугунги ўйинда бизга тажриба етишмади. Бундан ташқари об-ҳавога кўникиш ҳам қийин бўлди. Шу сабабли ҳам натижа шундай бўлди. Мағлубиятга сабаблардан яна бири сифатида Тошкентга жуда ҳам кеч етиб келганимизни айтган бўлардим".

"Маълумот ўрнида айтиб ўтмоқчиманки, мендан олдинги мураббий бир ой олдин истеъфога чиққан. Шу боис 1 ойдан буён ушбу жамоада ишлаяпман. Бундан ташқари футболчилар ўз клубларида ўйнашгани учун тайёргарлик учун фақат бир ой вақтимиз бўлди холос".

"Ўзбекистон терма жамоасини ўрганишга келадиган бўлсак уларнинг олдинги ўйинларини томоша қилдик. Масалан, Япония билан баҳсни кўрдик. Улар техник ва тактик жиҳатдан жуда ҳам кучлилигини билардик. Шунга тайёрланиб келгандик".

"Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Биз ҳали таслим бўлганимиз йўқ. Кейинги ўйинда Тожикистонга қарши энг кучли ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз ва балки гуруҳдан ҳам чиқармиз", - дейди Деррик Перейра.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика