UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  3 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  98 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

"Дербидан сюрприз кутмайман, Навоийда дуранг бўлмаса керак" — Суперлига бугунги учрашувлар олдидан мутахассис фикри Янгиликлар

"Дербидан сюрприз кутмайман, Навоийда дуранг бўлмаса керак" — Суперлига бугунги учрашувлар олдидан мутахассис фикри

Апрель ойидаги футбол учрашувлари навбати билан бир-бирига ўрнини бўшатиб бермоқда.

Бугун Суперлиганинг 6-тур учрашувларига старт берилади. Дастлаб Наманганда водий дербиси "Навбаҳор" - "Андижон" учрашуви бўлса, "Сурхон" бу турни ҳам меҳмонда Навоийда "Қизилқум"га қарши ўтказади. Мутахассис фикри рукнинг бу сафарги меҳмони таниқли собиқ футболчи Абдумажид Тоиров билан жамоаларнинг имкониятларини таҳлил қилишга ҳаракат қилиб кўрдик. 


Навбаҳор

Темурхўжа Абдухолиқов - 65'

Суперлига. 6-тур

14/04/2023, 18:00

0
:
1
Тугади

Андижон

45'
90'
52'  Асадбек Собиржонов (Шохруз Норхонов)
65'  Темурхўжа Абдухолиқов
72'  Темурхўжа Абдухолиқов
75'  Игорь Голбан
46'  Сардор Абдунабиев (Сардор Азимов)
54'  Абдувоҳид Ғуломов
67'  Илҳом Абдуғаниев (Леван Арвеладзе)
77'  Фарҳод Бекмуродов (Суҳроб Бердиев)
77'  Дилшод Комилов (Владимир Бубанья)
80'  Леван Арвеладзе
83'  Фарҳод Соҳибжонов (Шерзод Эсанов)

"Навбаҳор" - "Андижон"

Наманганликлар бу йил ўз майдони қисқа қилиб айтганда бамисоли баҳайбат "лочин". Уйдаги 3та ўйинда рақиблари дарвозасига жами 9та гол урди. Сермаҳсуллик юқори. Бироқ жиддий рақиблар қаршисида ҳеч нарса қила олгани йўқ. "Андижон"да тартибли ҳимоя бор. Айнан орқа чизиқда етакчилар кўпчиликни ташқил қилади. Бу борада Абдумажит Тоировнинг фикрлари қуйидагича бўлди:

— Дерби мақоми бўлгани билан, сюрприз кутмайман. "Навбаҳор" ўйин сифати ва таркиб бўйича "Андижон"дан устун. "Андижон" фақат 100% концентрация ҳисобига очко олиши мумкин. Шунда хам "Навбаҳор"дан омад юз ўгирган тақдирда.

Таркиб, мураббийлар штаби борасида бу йил катта ўзгаришлар қилган жамоалар тўқнашуви. "Сурхон" ўйин ва натижа борасида ҳаммани хайрон қолдиришда давом этмоқда. Гарчи ўтган турда Қаршида "Насаф"га мағлуб бўлган бўлсада, кучли рақиб қаршисида ўзларини йўқотиб қўйишмади ва 2та гол ҳам уришди. Асрор Алиқулов бошчилигидаги "Қизилқум"да эса барқарорлик йўқ. Гоҳ ундай натижа, гоҳ бундай натижа. Мутахассисимиз Навоийдаги ўйин ҳақида шундай дейди:


Қизилқум

Суперлига. 6-тур

14/04/2023, 18:25

0
:
0
Тугади

Сурхон

45'
90'
46'  Олег Толмасов (Азизбек Усмонов)
70'  Виктор Мбаома (Жасур Холтўраев)
70'  Шерали Жўраев (Авазхон Маматхўжаев)
78'  Муродбек Раҳматов (Ислом Тошпўлатов)
78'  Жалолиддин Содиқов (Даврон Анваров)
65'  Диёр Рамазонов (Камрон Саидазимов)
79'  Камрон Саидазимов
81'  Нуриддин Ҳасанов
87'  Шоҳжаҳон Султонмуродов (Азиз Пирмуҳаммадов)
90'  Асилбек Жумаев (Асадбек Каримов)

"Қизилқум" - "Сурхон"

— Жуда ҳам қизиқ ва муросасиз ўйин бўлади, деб ўйлайман. Кучлар тенг, мотивация юқори даражада, 6 очколи ўйин. Буни мураббийлар ҳам футболчилар ҳам яхши тушунишади. Ким руҳий тарафлама яхши тайёр бўлса, ўша жамоа ютади. Иккала жамоа олдинги турдаги мағлубиятни эсдан чиқариб, бор эътиборини ғалаба қозонишга қаратиши аниқ. Шуни айтишим мумкин бу ўйинда дуранг бўлмаса керак.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика