Дербидан олдин "Барселона"да йўқотиш бор

Mirjalol Normatov
30 дек 2020, 19:27
"Барселона" матбуот хизмати ЛаЛиганинг 19-тури доирасида "Эспаньол"га қарши ўйиндан олдин жамоада йўқотишлар борлигини маълум қилди.

Дарвозабон Марк-Андре тер Штеген жароҳати сабабли ушбу баҳсни ўтказиб юборади. Унинг сафга қайтиши тикланиш жараёнининг тезлигига қараб айтиш мумкин. Шунда ҳам у тахминан 3 ҳафта давомида майдондан ташқарида бўлади.

Шунингдек, кичик жароҳати бор дарвозабон Нето раҳбариятдан 2 январга қадар жавоб сўраганди, бироқ шундай бўлса-да, у бугун жамоа қароргоҳига етиб келди. Посбон кутилганидан эрта тузалди.

"Эспаньол"га қарши ўйин 4 январь куни соат 01:00да старт олади. 9 январь куни "Барселона"ни Испания Суперкубоги доирасида "Атлетико"га қарши ўйин кутиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/fcbarcelona

Сўнгги янгиликлар

Барча ›