UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  0 10:28“Бавария“ рози бўлди  1 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  2 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  0 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  30 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  4 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  8

Дерби олдидан. Ўзаро ўйинларда Манчестернинг қайси томони устун? (превью) Янгиликлар

Дерби олдидан. Ўзаро ўйинларда Манчестернинг қайси томони устун? (превью)

Бугун соат 18:00дан эътиборан "Этихад"да Манчестер дербиси старт олади.

Хўш, бугунги учрашув олдидан статистикаларда устунлик қайси жамоа томонида?

Ўзаро ўйинлар

Шу кунга қадар жамоалар ўзаро 188 марта (барча турнирларда) ўзаро тўқнаш келишган. Шуларнинг 57тасида шаҳарнинг кўк томони, 78тасида эса қизил томонининг қўли баланд келган. Премьер-лига, умуман олганда Англия чемпионати доирасидаги учрашувлар эса 154тани ташкил қилади. Учрашувларнинг 47тасида "Сити", 59тасида эса "Юнайтед" ғалабага эришган. Гарчи мағлубиятларнинг кўплигига қарамасдан "Сити" гол уриш бобида рақибидан устун - 214:212.

Сўнгги 5 ўйин

АПЛ. 06.03.2022 | Манчестер Сити - Манчестер Юнайтед 4:1

АПЛ. 06.11.2021 | Манчестер Юнайтед - Манчестер Сити 0:2

АПЛ. 07.03.2021 | Манчестер Сити - Манчестер Юнайтед 0:2

Лига Кубоги. 06.01.2021 | Манчестер Юнайтед - Манчестер Сити 0:2

АПЛ. 12.12.2020 | Манчестер Юнайтед - Манчестер Сити 0:0

Турнир жадвали

Икки жамоа ҳам 2 учрашувда очко йўқотди: фарқ шундаки "Сити" 2 дуранг ўйнади, "Юнайтед" эса мавсумни икки мағлубият билан бошлади. Айни дамда Эрик тен Хаг шогирдлари 8-8 голлар билан 12 очко тўплаган ҳолда 6-ўринда қайд этилган бўлса, 23 гол уриб, 6 гол қўйиб юборган "Сити" 17 очко билан пешқадам "Арсенал"ни таъқиб қилмоқда. Ўз навбатида қайд этиш керак, манкунианликларнинг "Лидс"га қарши ўйини қироличанинг вафоти сабабли бошқа кунга қолдирилган.

Жамоаларнинг ҳолати

"Манчестер Юнайтед" сўнгги 6 ўйиннинг 5тасида ғалабага эришди. Биргина мағлубият Европа лигаси доирасида "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда қайд этилди. Жамоа ўзининг жонажон стадионида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўз навбатида жамоанинг АПЛ пешқадами "Арсенал"ни мағлуб этганини қайд этиш лозим.

"Манчестер Сити"да эса ишлар ажойиб. Биргина Эрлинг Холанднинг ўзи "Юнайтед"дан кўпроқ гол ура олди. Шунингдек, ЕЧЛ ва АПЛда мағлубиятсиз серияни қайд этаётган "шаҳарликлар" учрашув олдидан фаворит мақомини сақлаб турибди. Гвардиола шогирдлари ушбу мавсум ўтказган 9 ўйинининг 4тасида йирик ғалабага эришди.

Йўқотишлар

Бу борада "Юнайтед"да номлар салобатлироқ. Харри Магуайр, Маркус Рэшфорд, Донни ван де Бек ва Антони Марсьяль каби футболчилар учрашувда иштирок этмаслиги кутилмоқда. Шунингдек, баҳсда жароҳати сабабли қайдномага киритилмайдиганлар қаторида Брендон Уильямс, Мартин Дубравка ва Факундо Пельистри каби футболчилар ҳам бор.

"Ман Сити"да эса Жон Стоунз ҳамда Аймерик Ляпорт каби ҳимоячилар баҳсда қатнашмайди. Шунингдек, ушбу мавсум 1 дақиқагина ўйнаган Келвин Филлипс жароҳатланган.

Хўш, Сизнингча учрашувда қандай ҳисоб қайд этилиши мумкин?

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика