“Депортиво” бош мураббийи истеъфога чиқарилди

24 окт 2017, 22:55
“Депортиво” бош мураббийи Пепе Меля жамоа билан хайрлашди.

Клуб раҳбарияти 54 ёшли мутахасси билан амалдаги шартномани бекор қилди. У февраль ойида жамоани қабул қилиб олганди.

“Депортиво” примеронинг 9 та турида иккита ғалабага эришди ва 8 очко тўплаб, жадвалнинг 16-поғонасида бормоқда.

Жамоага бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб ўринбосарлар мураббийи Кристобаль Паралло тайинланди.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: «Депортиво» клуби расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›