Депай фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин

Sherzod Nurmatov
25 апр 2021, 01:19
"RMC Sport" хабарига кўра, "Ювентус" "Лион" ҳужумчиси Мемфис Депайнинг трансферига қизиқиш билдирмоқда.

Футболчининг Франция клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йил июнигача мўлжалланган. Депай бу ёзда эркин агентга айланади.

Маълумотларга қараганда, Турин клуби жиддий рақобатга дуч келиши мумкин, чунки Депайга "Барселона" ва "Ливерпуль" даъвогарлик қиляпти.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: RMC Sport