

"Барса"да қолишга қарор қилдим. Мен клуб муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман", - деб ёзди Депай ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Аввалроқ, футболчининг агентлари "Челси" билан музокаралар олиб бораётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ, якунда барибир ушбу трансфер амалга ошмай қолди. Мазкур трансфер "Челси" бош мураббийи Томас Тухель учун қизиқ кўринмаган.



