

"Барселона" футболчиси Мемфис Депайнинг ҳуқуқшунослари клуб билан музокара олиб боришмоқда. Бу ҳақида машҳур инсайдер ва журналист Фабрицио Романо хабар қилди. Мақсад клуб ва футболчи ўртасидаги шартномани бекор қилиш. Футболчининг 20 млн евро эвазига кетиши борасида ҳеч қандай гап йўқ, Мемфи эркин агентга айланиши кутилмоқда. Депай агарда унга топ клублардан таклиф тушса, "Барса"ни тарк этишга тайёр.



