Депай А Серия гранди билан 2 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди. Унинг маоши қанчалиги ҳам маълум

Eldor Akmurzayev
13 авг 2022, 09:10
“Барселона” форварди Мемфис Депай фаолиятини “Ювентус”да давом эттиради.

Туринликлар 28 ёшли футболчи билан 2 йиллик шартнома борасида келишувга эришди. Нидерландиялик янги клубида йилига 7 млн евро маош ишлаб топади.

“Юве” каталонияликлар Депайни текинга қўйиб юбориши ёки муқобил суммага трансфер қилишидан умид қилмоқда. Мемфиснинг ҳозирги клуби билан шартномаси 2023 йил ёзигача мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/MatteMoretto