

"Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Қаршиликлар ҳосил қилган вазиятларидан унумли фойдаланишди, биз эса йўқ.
Ишонтириб айтаманки, мағлубиятга қарамасдан, бизда потенциал бор. Курашишда давом этамиз.
Афсуски, Темурхўжа Абдухолиқов жамоамиздан кетгач, ҳужум чизиғимизда муаммолар кузатила бошлади. Унинг ўрнига сифатли ҳужумчи жалб қила олмадик. Ягона чора ўринбосарлар таркибимизга мурожаат қилиш бўлиб қолмоқда. Умид қиламизки, улар кучайиб боришади ва уларни асосий таркибга жалб қиламиз.
Бугунги ўйин йигитлар характер намойиш этишгани учун ҳам ёқди. Биз кучли клубга қарши ўйин ўтказдик", – деди Денис Коростиченко.



