UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  167 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  31 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Денис Коростиченко: "Рақиб жамоа ишқибозлари сизга қарсак чалиши жуда ёқимли" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Рақиб жамоа ишқибозлари сизга қарсак чалиши жуда ёқимли"

Про лиганинг 5-турида Қўқонда қозонилган иродали ғалабадан сўнг "Локомотив" устози Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Денис Коростиченко: "Йигитлар ва клубимизни ғалаба билан табриклайман. Қўқонга келган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Бир киши кам бўлсак ҳам ғалаба қозондик, бу йигитлар борини бериб ўйнаганини билдиради. Уларга раҳмат. Мураббийлар штаби ва шахсан Мирко Йеличичга миннатдорчилик билдираман, бу унинг ғалабаси.

Биринчи бўлимда ўйинимиз бироз ўзшамади, кейинроқ таҳлил қиламиз. Иккинчи бўлимда камчилик бўлиб қолдик ва мағлубиятга учраётгандик. Олдинга боришдан бошқа чорамиз йўқ эди. Голлар урдик ва ғалабага эришдик. Қўқонлик мухлисларга ҳам раҳмат айтмоқчиман, рақиб жамоа ишқибозлари сизга қарсак чалиши жуда ёқимли. "Қўқон-1912"да Тимур Кападзе билан ярим йил ишлаганман, клуб ҳали ҳам қалбимда.

- "Локомотив" сўнгги 2 йил давомида Қўқонда ғалаба қозона олмаётганди. Бу лаънат деб ўйлайсизми?

- Ҳа, ҳар доим Қўқон жамоасига қарши ўйинлар қийин ўтган. Ниҳоят бу серияни тўхтатдик. Ғалабали юришимиз давом этади деб ўйлайман.

- "Локомотив" олган қизил карточка жамоага қўшимча мотивация бердими?

- Ҳа. Танаффусда йигитларга мурожаат қилиб, биринчи бўлимдагидан икки баравар кучлироқ ишлаш кераклигини тушунтирдик. Йигитлар ҳақиқатдан ҳам мотивация олишди.

- Ўтган мавсум "Локомотив" "Турон" билан Суперлигада қолиш учун жуда ёмон ўйин кўрсатганди, бугун жамоа анча яхши ҳаракат қилди...

- "Турон"га қарши баҳсда аламли мағлубиятга учрадик. Ўшанда Суперлига тугаб, 2 ҳафта рақиб топа олмаганмиз. "Турон" эса формада бўлган. Буни баҳона қилиб кўрсатмоқчи эмасман. Про лигага тушганимиздан сўнг баъзи футболчилар жамоамизни тарк этишди, бошқа футболчилар келишди. Мавсум энди старт олди ва йигитлар ҳали ўз сўзини айтишади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика