UZ

Сўнгги янгиликлар

13:50"Барселона" собиқ футболчиси "Реал"ни бошқариши мумкин  0 13:23ФИФА президенти ЖЧ-2026 фаворитини айтди  1 12:56Бундестимда Клопп даври бошланадими?  0 12:28"Бунёдкор" қишда рўйхатдан ўтказган легионер Европа клуби билан шартнома имзолади  0 12:05Жасур Яхшибоев нима учун "Локомотив"га келган жойида йўқ бўлиб қолди?!  18 11:42Италиялик мураббий "Тоттенхэм" таклифини рад этиб, МЮни танлади  5 11:00Чемпионлар лигасида тарихий кун: икки инглиз клуби бир кунда йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 10:35"Динамо" ўз майдонида 18 йилдан бери "Насаф"ни енга олаётгани йўқ  9 10:05Арбелоа: "Реал"миз ва бизни ҳеч қачон камситиш мумкин эмас"  27 09:45Гвардиола: "Куртуа ажойиб ўйин кўрсатди, деб ўйламайман"  10 09:04ОКМК илк ғалабасини қўлга киритади, Самарқандда нима кўрамиз? — Эксперт фикри   5 08:35"Локомотив" 9 йилдан буён мезбон мақомида "Қўқон-1912"ни юта олмаяпти  1 08:09Суперлига. Бугун "Сўғдиёна" ОКМК билан ўйнайди, "Насаф" "Динамо"га қарши  4 08:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0  49 02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  32

Денис Коростиченко: "Бошқа баҳсларни умуман кузатмадик" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Бошқа баҳсларни умуман кузатмадик"

"Локомотив" - "Металлург" ўйинидан (3:1) сўнг "темирйўлчилар" устози Денис Коростиченко баҳс ҳақида фикр билдирди.



- Биринчи навбатда мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Йигитлар бу ғалабага муносиб эди. Буни узоқ кутган эдик. Аввалги ўйинлар, "Пахтакор" ва "Бунёдкор"га қарши учрашувларда ҳам яхши ҳаракат қилгандик. Бугун рақибдан устунроқ эдик. Улар ҳам ҳаракат қилишди, ҳимоядан ўйнаб, қарши ҳужумларни мақсад қилишганди. Жамоамиз бироз бўшашгандек бўлди, буни кейинроқ кўриб чиқамиз. Мавсум ҳамма учун якунланди, бироқ биз учун эмас. Яна битта ўйин ўтказишимиз керак. Унга тайёрланамиз. Навбатдаги баҳсда чемпионатдаги ўрнимизни сақлаб қолишга уринамиз.

- Параллел ўйинларни кузатиб боришда ҳаяжон босдими?

- Тўғрисини айтсам, бошқа баҳсларни умуман кузатмадик. Чунки бор эътиборни ўз ўйинимизга қаратдик. Учрашувдан кейингина бошқа учрашувлар натижасини кўрмоқчи эдик. Мен ҳам, Мирко ҳам сўраганимиз йўқ. Аммо телефони борлар ҳисобларни айтиб туришди.

- Жорий мавсумда "Локомотив" сафида 7 нафар футболчи чемпионатда дебют ўйинини ўтказди. Кейинги йил ҳам ёшларга эътибор қаратишда давом этасизми?

- Албатта. Академиямиздан ҳам яхши футболчилар етишиб чиқмоқда. Уларни тезда асосий таркибга кирита олмаймиз, чунки рухий ва жисмоний ҳолатни ҳам ҳисобга олиш керак. Бироқ ҳар қандай ҳолатда уларни қўллаб-қувватлаймиз. Айни дамда асосий вазифамиз Суперлигада қолиш. Агар жамоамиз лигада қолса асосий таркибдан кўпроқ ёшлар жой олиш мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика