UZ

Сўнгги янгиликлар

02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0 00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисин сотиб олади  0 00:26"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи  0 23:46Михаил Еремчук: "Футболда ҳар доим ютиш яхши"  3 23:24"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?  5 23:01Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"  7 22:26Роналду "Ал Насср" билан шартномасини узайтиради (Фабрицио Романо)  2 22:01Мбаппе умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. У "Зальцбург"га қарши ўйнаши мумкин  0 21:35Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" Олмалиқда ОКМКни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди!  27 21:05"Арсенал" Гёкереш бўйича янги таклиф тайёрламоқда. "Спортинг" камида 80 миллион евро сўрамоқда  7 20:37Альваро Мората Италияга қайтади  2 19:53Де ла Фуэнте тақвим ҳақида: "Иккиюзламачилик бўлмаслиги керак"  4 19:38"Андижон"га қарши ўйинда "Қизилқум"нинг голи ўғирландими? Суперлиганинг 13-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 19:13Шота Арвеладзе собиқ клубига қайтди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  6

Денис Иванков Ўзбекистон терма жамоасида ишлайди Янгиликлар

Денис Иванков Ўзбекистон терма жамоасида ишлайди

Ўзбекистонда фаолиятини давом эттираётган дарвозабонлар мураббийлари ичида Денис Иванков алоҳида ҳурматга лойиқ инсон.

Ушбу мутахассисни ҳурмат қилмайдиган футболчи, мураббий ёки футболга алоқадор инсонни топиш мушкул. Мухлислар ичида ҳам Иванков алоҳида ҳурматга лойиқ мутахассис ва инсон.

"Машъал" ва "Насаф"даги фаолияти давомида кўплаб иқтидорларни (Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов, Ўткир Юсупов, Алибек Туропов, Умид Эргашев) етиштириб берган Иванков Купер бошчилигидаги терма жамоамиз мураббийлар штабидан ўрин олди.

Денис Иванков маълум муддат ОТЖ мураббийлар штабида ҳам фаолият кўрсатган мутахассис саналади.

Тан олиш керак, Денис Иванков айни пайтда Суперлигада ишлаётган дарвозабонлар мураббийлари орасида МТЖга ишлашга энг лойиқ номзод. Унинг ўзгача машғулот дастурлари ва ишга бўлган ёндошуви алоҳида эътирофга лойиқ.

Денис Иванковни Ўзбекистонда ишлаган ва ишлаётган дарвозабонлар мураббийлари (Анвар Рашидовдан ташқари) орасида энг кучлиси деб биламан.

Ўзбекистонда энг кўп дарвозабонлар етиштириб берган мутахассис Анвар Рашидов бўлса, ҳозирги кунда Денис Иванков бу "пойга"да анча илдам ҳаракат қилмоқда.

P.S. ЎФА ва Купер дарвозабонлар мураббийини танлашда адашмади.

Рейтинг: +147   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика