UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  0 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 20:00Суперлига. "Хоразм" - "Андижон" 2:1 (матнли трансляция)  33 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  3 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  5 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  10 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  7 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2

Денис Истомин учун 2017 йилги мавсум қандай ўтди? (таҳлил) Янгиликлар

Денис Истомин учун 2017 йилги мавсум қандай ўтди? (таҳлил)

Теглар :  ИстоминТеннис
Денис Истомин ҳақида гапирар эканмиз, энг аввало кўз олдимизда "ТОП100"нинг доимий аъзоси гавдаланади.

2016-йил Денис учун муваффаққиятсиз якунланганди. Чунки ўша йили Истомин 2010 йилдан бери илк бор мавсумни "ТОП100"дан ташқарида (121-ўринда) якунлади. Ўйинлар статистикаси - 28-32. Мағлубиятлар сони кўпроқ. Ўша пайтлар "наҳотки Истоминнинг даври ўтди, ҳали унга муносиб издошлар етишиб чиқмадику" деган ўй-ҳаёллар одамни ичини ғаш қиларди. Келинг энди бир бошидан гаплашсак.

2016 йил ATP турнирлар якунига этди. Одатда Истомин Париждаги "Мастерс"дан сўнг мавсумни якунлар ва янги йилнинг илк кунидан бошланадиган Австралия турнесигача (дам олишга) сал кам икки ой вақти бўларди, аммо ўтган йил бундай бўлмади. Январ ойининг ўрталарида бошланадиган "Australian Open"ни асосий даврадан бошлаш учун теннисчи камида "ТОП100"га кириши лозим эди. Шунинг учин Истомин Париждаги "Мастерс" турниридан кейин ҳам татилга чиқмади, ATPдан сўнг иккинчи ўринда турадиган "Челленжер"ларда иштирок этди. "Челленжер"да тўплаган очколари етмагач, унда охирги умид Осиё-Океания саралаш ўйинлари бўлиб қолди. АО (Australian Open) ташкилотчилари ҳар йили декабр ойида асосий тўрга тўғридан-тўғри ўтиш учун Осиё ва Океания минтақаларига ягона чипта беришади. Буни қаранки Денис ушбу саралашда барча рақибларини мағлуб этиб, ўша чиптани қўлга киритади.

Янги йилдан сўнг Денис анъанасига кўра Қатарга ёки Австралияда бўлиб ўтадиган ATP турнирларида иштирок этиши керак эди. Лекин бу сафар спортчи Таиландда бўладиган  "Бангкок Челленжер"га йўл олди ва у ерда иккинчи даврада рейтинги ўзидан анча пастда бўлган чилилик ёш Кристиан Гаринга уч сетда 6-3, 4-6, 5-7 ҳисобларида имкониятни бой беради. Ана шундай пайтларда кўнгилдаги ғашлик янада кучайиб борарди.

Орадан икки ҳафта вақт ўтди ва ниҳоят АО "Катта дубулға" мусобақаларининг дастлабкиси. Қуръа натижаларини интиқлик билан кутардим ва ниҳоят илк даврада хорватиялик Иван Додиг дуч келди. Кўнгил бироз ҳотиржам. Хеч бўлмаса 45 рейтинг очкосини ишлаб олар деган ҳаёллар ўтди беҳосдан. Истомин Иван Додигни 4 сетда мағлуб этди. Иккинчи даврада Денисни ҳақиқий синов кутарда: кимсан дунёнинг ўша пайтдаги иккинчи ракеткаси Новак Жокович! Ўйинни тўғридан-тўғри томоша қилдим. Учрашув сал кам беш соат давом этди. Мана шу учрашувдан сўнг Истоминни бутун дунё таний бошлади.



Истомин Жоковични 5 сетда 7-6(8), 5-7, 2-6, 7-6(5), 6-4 ҳисобларида мағлуб этди ва Ўзбекистонни бутун дунёга яна бир бор танитди. Ҳаммаси яхши эди, Жокович мағлуб этилгандан сўнг кейинги рақибнинг ким эканлигини умуман фарқи йўқ эди. Мен учун у ким бўлишдан қатъий назар Истомин уни ҳам мағлуб эта олади деб ишонардим ва шундай ҳам бўлди. Учинчи даврада уни...


Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси ҳақидаги мақоланинг тўлиқ қисмини қуйидаги саҳифа орқали ўқинг > > > Денис Истомин учун 2017 йилги мавсум қандай ўтди? (Йил сарҳисоби)

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика