Дембеле ва Феррейра-Карраско Швецияга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин
Aslanov Jasurbek
21 июн 2016, 14:29
Бельгия терма жамоаси футболчилари Мусса Дембеле ва Янник Феррейра-Карраско жароҳат туфайли Швецияга қарши баҳсни ўтказиб юборишлари мумкин.
Иккала ўйиничи кечаги машғулотни якунлай олмади. Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Марк Вильмотснинг сўзларига кўра, уларнинг майдонга тушиши ёки тушмаслиги эртага ҳал бўлади.