

Машғулотлар соат 11:00 га белгиланганди. Аммо, 21 ёшли франциялик футболчи клуб базасига 13:00 га етиб борди.
Маълум бўлишича, у ухлаб қолган. Машғулотлар якунлангач, Дембеле майдонда қолган ва якка тартибда шуғулланган.
Кеча у "Эспаньол"га қарши ўйинда (4:0) гол киритишга муваффақ бўлганди.



