Дембеле сафдан чиқди

Mirjalol Normatov
21 янв 2019, 10:40
"Барселона" вингери Усмон Дембеле ЛаЛиганинг 20-тури доирасидаги "Леганес"га қарши ўйинда жароҳат олди.

21 ёшли франциялик иккинчи бўлимнинг ўрталарида оёғини қайириб олди. У текис майдонда жароҳатланди. 69-дақиқада унинг ўрнига Малком майдонга тушди. У тахминан 10 кунга сафдан чиқди.

Бу мавсумда Дембеле "кўк-анорранглилар" сафида 27 ўйинда қатнашиб, 13 гол урди ва 5 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›