

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, умумий гуруҳда жароҳатидан тузалган ярим ҳимоячи Усмон Дембеле ва ҳимоячи Рональд Араухо қатнашди.
Француз 3 февралда жароҳат олган эди. Дембеле сўнгги бор расмий ўйинда ўтган йилнинг ноябрь ойида майдонга чиққан.
Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" - "Наполи" ўйини эртага бўлиб ўтади.





