UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  3 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  29 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  4 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  18 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  36 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1

Дембеле молиявий қийинчиликларга дуч келган "Эвре"га 100 минг евро ўтказиб берди. Усмон шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади Янгиликлар

Дембеле молиявий қийинчиликларга дуч келган "Эвре"га 100 минг евро ўтказиб берди. Усмон шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади

Усмон Дембеле собиқ клубини қийин вазиятда қўллаб-қувватлаяпти.

RMC Sport"нинг хабар беришича, "Барселона" вингери Франция 4-дивизион вакили молиявий қийинчиликларга дуч келган "Эвре"га ёрдам қўлини чўзган. Журналист Александр Самсоннинг маълум қилишича, Дембеле тахминан 100 минг евро маблағни клуб ҳисобига ўтказган.

"Клуб президенти Самюэль Бригантино ва Эвре шаҳри мэри Ги Лефран саҳийлиги ва оғир паллада клубга кўрсатган ёрдами учун Усман Дембелега миннатдорчилик билдиришди. Усман – клуб тарбияланувчиси ва Эвре шаҳри фахри ҳисобланади.

Усман клубни доим қўллаб келган ва бугун, тарбиячиларимиз ҳамда волонтерлар ёрдамида, унинг 700 нафар аъзоси зўр шароитларда шуғулланиб, у босиб ўтган йўлдан ўтишлари учун имконият яратишга ўз ҳиссасини қўшди", – дейилади "Эвре" баёнотида.

Француз аввалроқ ҳам қадрдон клуби ва шаҳарга ёрдам қўлини чўзган. 2020 йил май ойида у коронавирусга қарши курашда иштирок этаётган тиббиёт ходимлари ва турли ассоциациялар вакилларини молиявий жиҳатдан қўллаган. Ўша йили у маҳаллий хайрия ташкилотларига қўшилган ва ёрдамга муҳтожларни қўллашда иштирок этган.

Усмон "Эвре"да 7 ёшдан шуғулланишни бошлаган. У клуб тизимида 2010 йилгача бўлган ва кейин "Ренн" клубига кўчиб ўтган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика