Дембеле жароҳати сабаб қанча вақт майдонга туша олмайди?

Alisher
22 июн 2021, 14:28
"Барселона" вингери Усмон Дембеле Франция терма жамоаси таркибида Евро-2020да тиззасидан олган жароҳати сабаб уч ой майдонга туша олмаслиги мумкин.

"Барселона" ва Франция терма жамоаси шифокорлари 24 ёшли хавбекни даволашни муҳокама қилишмоқда.

Хабар қилинишича, Дембеле жароҳати сабаб 3 ой атрофида майдонга туша олмаслиги мумкин.

Француз ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo