Дембеле: "Австралия агрессив ўйин намойиш қилди"

Mirjalol Normatov
16 июн 2018, 21:12
Франция терма жамоаси футболчиси Усмон Дембеле Австралия термаси устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

"Рақиблар агрессив ўйин намойиш қилди. Австралияликлар ҳар бир вазиятда эътиборли ўйнашди. Биз эса ўз даражамизда ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Терма футболчиларининг катта қисми ёш ва бироз тажрибасиз. Ёш футболчиларнинг ғайратидан фойдаланиб, ўйинимизни кучайтиришимиз керак. Бизда потенциал бор ва юқори савияли ўйинни кўрсата оламиз", - деди Дембеле.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport24

Сўнгги янгиликлар

Барча ›