UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  0 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  13 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  149 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  5 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  1 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  11 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  2 22:32Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди  5 21:52Пеп Гвардиола: "Франция ва Германияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар жума куни чемпионат ўйинларини ўтказишмоқда"  4 21:32Криштиану Роналду: "Манчестер Юнайтед" нотўғри йўлда"  13 21:08Эрлинг Холанд: "Мен улар каби бўла олмайман"  11

Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда Янгиликлар

Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда

Теглар :  Усмон Дембеле
L’Équipe хабарига кўра, Усмон Дембеленинг яқинлари унинг «Олтин тўп» совринини шартнома шартларини яхшилаш учун асос сифатида фойдаланмоқчи.

Ҳозирда форвард ПСЖда энг юқори маош олувчи футболчи ҳисобланади — солиқлардан олдин ойига 1,5 миллион евро, яъни йиллик 18 миллион евро. Capology маълумотларига кўра, солиқ тўланганидан сўнг у йилига тахминан 10 миллион еврони қўлига олади.

Дембеленинг атрофидагилар бу талабни унинг спортдаги катта ҳиссаси билан изоҳлашмоқда — ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 53 ўйинда 35 гол урган ва 16 ассист қайд этган. Шунингдек, сўнгги икки мавсумда жамоада муҳим рол ўйнагани ҳам таъкидланмоқда.

ПСЖ раҳбарияти Дембеленинг ҳозирги маоши унинг янги мақомига тўлиқ мос эмаслигини тан олса-да, бюджетни ортиқча кенгайтириш нияти йўқ. Клуб фикрича, Дембеленинг «Олтин тўпи» — бутун жамоанинг саъй-ҳаракатлари натижаси.

Шунинг учун Париж клуби унинг маошини Лионель Месси ва Неймар ПСЖдаги йилларида олган даражагача (яъни солиқлардан кейин йилига тахминан 30 миллион евро) ошириш вариантларини рад этган. Клуб аввалги хатоларни такрорламаслик ва молиявий фэйр-плей талабларини инобатга олишни мақсад қилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

-1   
15 окт 22:05:26
Shaxzod
маошни захирада ёки касалхонада ётгани учун бериши керак деб уйласа керакда бунинг якинлари????. Уйнагани учун янада купрогини хохлаяптими? Хуп хозир хам энг юкори маошни олаяпити экан, демак табиийки энг яхши уйнаши хам керакку. Ётиб пул ишлаб урганибдида бу. Хаммаси табиийку енг юкори марш- энг яхши уйин
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика