

“Конте оғир вазиятда. “Интер” кучли жамоага эга ва мен уларни барча мусобақаларда яхши қатнашади деб ўйлагандим. Бироқ, энди Конте эҳтиёт бўлиши керак, чунки А Серия “Интер” жорий мавсум ютиши мумкин бўлган ягона мусобақа бўлиб турибди”, дейди собиқ форвард.
Эслатиб ўтамиз, “нерадзуррилар” Италия Кубоги ярим финалида “Ювентус”га 2 ўйин натижасига кўра мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. ЕЧЛ гуруҳ босқичида эса Конте шогирдлари сўнгги ўринни эгаллашди.



