Дель Боске: "Италия яхшироқ эди, уларга энг яхши ниятларни тилайман"

Aslanov Jasurbek
28 июн 2016, 04:42
Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте дель Боске Италияга қарши баҳс ҳақида фикр билдирди.

"Биринчи бўлимда жуда кўп иккиландик. Иккинчисида эса ҳисобни тенглаштириш учун таваккалга қўл урдик, аммо уддалай олмадик. Италия биздан яхшироқ эди, уларга энг яхши ниятларни тилайман.

Охирида чарчаб қолдик дея олмайман. Жамоамиз ўйини жисмоний кучга эмас, балки техника ва комбинацияга кўпроқ эътибор беради. Италияликларнинг сўнгги дақиқалардаги қарши ҳужуми - бизнинг ҳужумга ўтиб кетганимиз натижаси" - дейди дель Боске.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com