

“Месси каби футболчи дунё юзини кўришини тасаввур қилиш қийин эди. Уни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблайман, 10-12 йил давомида кўплаб голларни уриб келмоқда. Леогача бунга ишониб бўлмас эди, у мухлислар хотирасида абадий қолади. Кўрамиз, 20 йил ичида яна у каби кимдир пайдо бўлиб қоладими.
Роналду эса Мессидан фарқ қилади, лекин унинг маҳоратини ўзига мослаштиргани эътиборимни тортган. Криштиану қанотда ўйнашни бошлаган, аммо аста-секин футболчи сифатида ўсиб борди. У тарихдаги энг зўрлардан бири ва буюк спортчидир”, дейди Деку.



