Деку: "Левандовски – дунёнинг энг яхши ҳужумчиси, аммо Неймар..."

23 авг 2020, 23:17
Португалия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Чемпионлар Лигаси финалидан олдин "Бавария" етакчиси Роберт Левандовски ва ПСЖ форварди Неймарни таққослади.

"Чемпионлар Лигаси финали кишини алдамайди. Левандовски – буюк ўйинчи, юлдуз, айни пайтда дунёнинг энг яхши марказий ҳужумчиси ҳам.

Аммо Неймар бошқача. У Месси ва Роналду даражасида. Финал ким кучлилигини аниқлаштиришга кўмак бериши мумкин, аммо футбол мухлиси сифатида мен Неймарни танлаган бўлардим. У чиройли футбол ўйнайди", – деди Деку.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона", "Порту", "Бенфика" ва "Челси" сингари жамоалар сафида ҳам тўп тепган Деку фаолиятини 2013 йилда Бразилияда якунлаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal