“Дэдпул” Англия қуйи дивизиони жамоаси акциядорига айланди

Eldor Akmurzayev
10 фев 2021, 20:25
“Дэдпул” киноқаҳрамонини гавдалантирган таниқли актёр Райан Рейнольдс ва сценарий муаллифи ҳамда продюсер Роб МакЭлхенни Уэльснинг “Рексем” жамоаси раҳбарига айланишди.

Янги акциядорлар клубга 2 млн фунт ўтказди. Ушбу маблағ асосий жамоани ривожлантиришга, шунингдек, аёллар жамоасини сақлаб қолиш ва жамоатчилик ташаббусларини молиялаштириш учун ҳам сарфланади.

“Қизил аждарлар” айни вақт Англия 5-дивизионида қатнашади. Умуман жамоа 1864-йил ташкил этилган ва футбол оламидаги энг тарихий клублардан бири ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: The Guardian