Дедлайнда амалга ошган бир қатор трансферлар (қисқача)

Eldor Akmurzayev
1 фев 2022
Кеча Европада қишки трансфер ойнаси ёпилди.

Сайтимизда бир қатор харидлар ҳақида хабар бердик. Дедлайнда амалга ошган охирги трансферларни ҳам қисқача эслаб ўтамиз:

Галено (позицияси – чап қанот ярим ҳимоячиси)

“Брага”дан “Порту”га 9 млн евро эвазига трансфер бўлди

Шартнома: 4,5 йил


Рубен Семедо (позицияси – марказий ҳимоячи)

“Олимпиакос”дан “Порту”га ижарага ўтди

Шартнома: мавсум охирига қадар


Неко Уильямс (позицияси – ўнг қанот ҳимоячиси)

“Ливерпул”дан “Фулхэм”га ижарага ўтди

Шартнома: мавсум охирига қадар


Ислом Слимани (позицияси – ҳужумчи)

Эркин агент сифатида “Лион”дан “Спортинг”га ўтди

Шартнома: 2023 йил ёзигача


Жан-Филипп Матета (позицияси – ҳужумчи)

“Майнц”дан “Кристал Пэлас”га 11 млн евро эвазига трансфер бўлди

Шартнома: 2026 йил ёзига қадар


Рейнилдо Мандава (позицияси – чап қанот ҳимоячиси)

“Лилл”дан “Атлетико”га 3 млн евро эвазига трансфер бўлди

Шартнома: 2025 йил ёзига қадар


Дэн Берн (позиция – марказий ҳимоячи)

“Брайтон”дан “Нюкасл”га 15 млн евро эвазига трансфер бўлди

Шартнома: 2.5 йил


Игнас Ван дер Бремпт (позицияси – ўнг қанот ҳимоячиси)

“Брюгге”дан “РБ Зальцбург”га 5 млн евро эвазига трансфер бўлди

Шартнома: 2025/26 мавсум охирига қадар


Жоване Кабрал (позицияси – вингер)

“Спортинг”дан “Лацио”га ижарага ўтди

Шартнома: мавсум охирига қадар ва сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бор

+БОНУС

Роберто Карлос (позиция – чап қанот ҳимоячиси)

Англиядаги хаваскорлар лигаси жамоаси “Шрусбери Таун”га битта ўйин ўтказиш учун ўтди. У баҳсни захирадан бошлайди ва кўргазмали учрашувдан тушган маблағ хайрия йўлида сарфланади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia