Дебют гол, 2-қизил... (қизиқ фактлар)
		
		06 май 2022 01:17
        Янгиликлар	
	 
				 
				Дебют гол, 2-қизил... (қизиқ фактлар)
Қизиқувчан мухлислар диққатига ўша баҳаслардан кейин пайдо бўлган фактларни йиғиб, тақдим қиламиз.
| Олимпик Отабек Жўрақўзиев - 8' | Суперлига. 7-тур 05/05/2022, 18:30 1: 1 Тугади | Динамо Шоҳмалик Комилов - 3' | 
— "Динамо" сафардаги илк очкосини қўлга киритди.
— 7 турдан кейин "Олимпик" энг кўп дуранг ўйнаган жамоа (4).

— Шоҳмалик Комилов "Динамо" либосида дебют голини урди.
— Отабек Жўрақўзиев гол урган ўйинларда "Олимпик" ҳеч қачон ютқазмаган (8).

— 25 ёшли Жўрабек Маннонов фаолиятида 2-бор майдондан четлатилди.
— 2003 йилда туғилган Акмал Козимов бугун Суперлигадаги дебютини нишонлади.
— Аскер Нажафалиев мавсумда 25-бор карточка кўрсатди (2 таси қизил). Ундан олдинда фақат Рустам Лутфуллин бор.

— "Динамо" Тошкентдан охирги марта 2017 йилда очко билан қайтганди.
| Нефтчи | Суперлига. 7-тур 05/05/2022, 18:30 1: 0 Тугади | Локомотив Мпако Этаме Жером - 58' | 
— "Локомотив" сафардаги илк ғалабасини қўлга киритди.
— Жером Этаме Суперлагадаги дебют голини урди. Камерунлик футболчи "темирйўлчилар" таркибига йил аввалида "Янгиер"дан келиб қўшилганди.

— "Нефтчи"нинг "уй" ўйинларига келган мухлислар сони 1-марта 1000 нафарга етмади.
— Фарғона клуби дарвозаси 11-марта ишғол қилинди. Бу Суперлигадаги энг ёмон натижа ("Бунёдкор" билан бирга).
— "Нефтчи" "Локомотив"ни 2010 йилдан бери енга олмаяпти (15 ўйин).

— Шавкат Насибуллаев 18 ойдан кейин яна "Нефтчи" иштирокидаги ўйинни бошқарди. У сўнгги бор Про лига-2020'да "Турон" ва "Нефтчи" жамоалари иштирокидаги баҳсда ишлаган. Учрашув якунига етганидан кейин фағоналиклар ҳужумчиси Жамшид Тўрақулов ҳакамга кунг-фу услубида зарба берган эди.
Ўзбек футболига бағишланган "Футбол анализи" блогига аъзо бўлинг.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар