Дебюши январь ойида «Арсенал»дан кетиши мумкин

Narzulla Saydullayev
3 окт 2015, 16:00
«Арсенал» ҳимоячиси Матье Дебюши қишда клубдан кетиш ҳақида ўйлаб кўрмоқчи.

Сабаби 30 ёшли француз бу мавсумда атига 3та ўйинда майдонга тушди. Арсен Венгер ёш Эктор Бельеринга ишонч билдирмоқда.

Шу боис Дебюши Франция терма жамоасидаги ўз ўрнини йўқотиб қўйди. Терма жамоанинг Арманистон ва Данияга қарши ўйинларига унинг ўрнига Бакари Санья ва Кристоф Жайе таклиф этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил ёзида Франция Европа чемпионатига мезбонлик қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net