Дебюши уч ой ўйнамаслиги мумкин
13 янв 2015 16:16
Янгиликлар
Дебюши уч ой ўйнамаслиги мумкин
Агар "Арсенал" ҳимоячиси Матье Дебюши операция қилинса яна маълум муддат майдонга туша олмайди.
Ўтган ҳафтада "Сток Сити"га қарши ўйинда Марко Арнаутович Дебюшини майдон четига қўполлик билан туртиб юборган эди.
Ўйиндан сўнг "канонирлар" устози Арсен Венгер ҳимоячи елкасини шикастлаб олгани ҳақида айтиб ўтди. Daily Mail нашрининг хабарига кўра Матье чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади.
Агар операция талаб этилса Матье уч ой майдонга туша олмайди ва фақат мавсум сўнггида сафга қайтиши мумкин.
Фикрлар