"Де Зерби Гвардиоладан ҳам кучлироқ мутахассис. Яқин 20-30 йилликда у энг зўри бўлади"
15 ноя 2023 10:31
Янгиликлар
"Де Зерби Гвардиоладан ҳам кучлироқ мутахассис. Яқин 20-30 йилликда у энг зўри бўлади"
Кевин-Принс Боатенг мураббийлар Роберто Де Зерби ва Пеп Гвардиолани солиштирди.
– 10-12 йил аввал Де Зерби ёнимда бўлганида мен буткул бошқа футболчи бўлардим. Мен учун у яқин 20-30 йилликдаги энг яхши мураббий. Унинг қўл остида ҳар бир футболчидан, дарвозабондан тортиб, ҳужумчигача ўсади. Мен 32 ёшимда у билан ишлаганимдан кейин ўзимни янада кучлироқ ҳис қила бошладим.
Де Зерби ўйинчилари билан жуда кўп гаплашади. У мен билан қандай муносабатда бўлиш, қай йўл билан мени руҳлантириш ёки сотиш мумкинлигини ҳам яхши биларди. У чинакамига жамоа аъзоларининг муносабатлари ҳақида қайғуради, мен учун бу жуда муҳим.
– У Гвардиоладан яхшироқми?
– Менимча, ҳа, Роберто кучлироқ мутахассис – деди "Сассуоло" ва "Барселона" клублари собиқ футболчиси "TV Play" эфирида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар