Де Йонгнинг товон пул маълум бўлди

Mirjalol Normatov
24 янв 2019, 19:46
"Аякс"дан "Барселона"га ўтган Френки Де Йонгнинг товон пули 400 миллион евро қилиб белгиланди.

"Mundo Deportivo" хабарига кўра,у бу борада "Барселона" футболчилари орасида учинчи ўринда.  Ундан юқоридаги футболчилар - Лео Месси (700 миллион), Серхио Бускетс ва Самюэль Юмтити (500 миллиондан).

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли футболчи 1 июлдан эътиборан "Барселона"га ўтади. Унинг трансфери 75 миллион евро бўлган. Шу орқали у жамоа тарихидаги 5-энг қиммат футболчи бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo