

"Жамоамиз ҳимоячисининг хатоси туфайли бажарган сейвимдан сўнг унга бақирмайман ва буни кийини хонасида муҳокама қилиш учун баҳс якунланишини кутаман. Ҳар доим шундай бўлганман. Майдонда жуда хотиржамман, хатоларга тўғри муносабатда бўлишга ҳаракат қиламан. Агар ўзим хато қилсам, кимдир менга бақиришини истамаган бўлардим. Шу сабабли жамоадошларимни кўпроқ қўллаб-қувватлашга интиламан. Хатолар ҳаммада учраб туради" - дейди де Хеа.



