Де Хеа "Реал"га трансфер ҳақида унутишни айтган

Mirjalol Normatov
27 мар 2018, 16:20
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа "Реал"га ўтгиси келмаяпти. Футболчи Мадрид жамоаси вакилларига ушбу трансфер ҳақида унутишни айтган.

Сўнгги уч йил давомида "қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес посбонни ўз жамоасига олиб келиш учун жиддий ҳаракат қилмоқда.

Испания матбуоти хабарига кўра, январь ойида "бланкос" вакили Де Хеа билан алоқага чиққан. Давид эса унга ушбу транфер борасида бошқа безовта қилмасликни ва бу таклифга рад жавобини беришини айтган.

Де Хеанинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси 2019 йил ёзигача давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›