Де Хеа «Манчестер Юнайтед» машғулотларига қайтди

Narzulla Saydullayev
16 авг 2015
«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид де Хеа яна асосий таркиб билан бирга машғулот ўтказди.

Испаниялик фтуболчи АПЛ 2-турида «Астон Вилла»га қарши ўйинда қатнашмаган ўйинчилар бирга машғулотни бошлади. Бир соатдан сўнг қолган футболчилар ҳам етиб келишди.

Эслатиб ўтамиз, де Хеа мураббийлар қарорига кўра Англия чемпионатининг дастлабки 2 турини ўтказиб юборади. Пайшанба ва жума куни дарвозабон ёшлар жамоаси билан бирга шуғулланди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru