Де Хеа "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини узайтириши мумкин

Aslanov Jasurbek
2 сен 2015, 15:49
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеа ўз клуби билан шартномани узайтириш мумкин.

Испания терма жамоаси посбони айни дамда қийин руҳий ҳолатда: Унинг "Реал"га ўтиши узилиб қолди ва де Хеанинг Луи ван Гал билан муносабатлари ёмонлашган, жамоа мухлислари эса посбонга қарши. Клуб эса футболчи билан 2016 йилда якунланадиган шартномани узайтирмоқчи. Де Хеа вазиятни ҳисобга олиб таклифни кўриб чиқиш ниятида, чунки унга ўйин амалиёти керак.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com