
Айни пайтда "Милан" яхши формада. Ўйлашимча, улар бир очкога лойиқ ўйнашди. Ғалаба қозона олмаганимиз ачинарли бўлди. Ўткир ҳужумлар ташкил этишда сусткашликка йўл қўйдик. Агарда ўз майдонимизда бўлиб ўтган "Сассуоло" ва "Милан"га қарши ўйинларда ғалабани тантана қила олганимизда, ҳозир пешқадам сифатида йилни якунлаган бўлардик.