Де Росси «Рома» сафидаги 500-ўйинида гол урди

Narzulla Saydullayev
17 окт 2015
«Рома» ярим ҳимоячиси Даниэле де Росси Италия А серияси 8-турида «Эмполи»га қарши ўйинда майдонга тушди.

Бу 32 ёшли футболчи учун 2001 йилдан буён ўйнаб келаётган Рим клуби сафидаги 500-учрашув бўлди. Қизиғи Де Росси юбилей ўйинда гол уришга эришди. 500 та ўйинда (372 А серия, 52 Италия кубоги, 72 еврокубоклар ва 4 бошқа мусобақалар) «Рома» сафида 52та гол урди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football-italia.net