Де Росси коронавирусдан тузалди

Alisher
27 апр 2021
"Рома" собиқ ярим ҳимоячиси Даниэле де Росси коронавирусдан даволанди.

Бу ҳақда италияликнинг рафиқаси Instagram'да хабар қилди. "37 кун ўтиб" - деб ёзди Сара де Россининг расмини жойлаб.

Эслатиб ўтамиз, де Росси айни дамда Италия терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаётган мутахассислардан биридир.

Ярим ҳимоячининг ўйинчилик давридаги энг яхши натижаси 2006 йилдаги ЖЧ ғолиблигидир.


AlisherМуаллиф
Манба: instagram.com/sarahfelberbaum