Де Росси Дания ва Арманистонга қарши ўйнамайди

Narzulla Saydullayev
7 окт 2013, 22:31
"Рома" ҳимоячиси Даниэле Де Росси ЖЧ-2014 саралашининг охирги иккита ўйинида Италия терма жамоасига ёрдам бера олмайди, деб хабар бермоқда Football Italia.
Де Росси терма жамоа базасини оёқ пайларидаги муаммо туфайли тарк этишга мажбур бўлди. Италия терма жамоаси Бразилиядаги мундиалга йўлланмани қўлга киритиб бўлди, шу боис мураббийлар штаби футболчини соғлиғини хавф остига қўйишни исташмади. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru