

Амстердамликлар янги мавсум олдидан Френки Де Йонг ҳамда Маттейс Де Лигт билан хайрлашишди.
Янги мавсум бошида жамоа янги сардорни тайинлади. 19 ёшли де Лигт ўрнини 30 ёшли Душан Тадич эгаллади.
Тадич 2018 йилда "Саутгемптон"дан 11,5 миллион евро эвазига ўтган эди.
30 ёшли сербиялик ҳужумчи ўтган мавсум терма жамоа ва клуб сафида 64 баҳсда иштирок этиб, 39та гол урган ҳолда 26та пасни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.




