Де Лигт кеча "Специя"га қарши ўйин олдидан чигалёзди машғулотларида жароҳат олди
03 мар 2021 12:15
Янгиликлар
Де Лигт кеча "Специя"га қарши ўйин олдидан чигалёзди машғулотларида жароҳат олди
"Ювентус" ҳимоячиси Маттейс де Лигт навбатдаги жароҳатни олди.
Нидерландиялик футболчи "Специя"га қарши ўйин олдидан ўтказилган чигалёзди машғулотларида жароҳат олди. Де Лигт ноқулайлик ҳис қилди, шундан сўнг Андреа Пирло билан гаплашди ва тиббий ходимлар ўйинни ўтказиб юборишга қарор қилишди.
Маттейс дастлаб асосий таркибга киритилган эди, аммо бу воқеадан сўнг Жанлука Фработта дастлабки дақиқалардан ҳаракат қилди.
21 ёшли ҳимоячи жорий мавсум "Ювентус" сафида 21та ўйинда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар