

"Сан-Паоло" ("Наполи"нинг уй стадиони) - Европа футболида бизнинг ўсишимизга салбий таъсир кўрсатаётган жиҳат. Етар. Энди ўзимнинг стадионимни қураман. Бунга икки йил кетади, аммо қурилиш учун ер топиб, ўз пулларимни сарфласам ҳеч ким ҳеч нима демайди.
УЕФАдан Чемпионлар лигасидаги ўйинларимизни Баридаги "Сан-Никола"да ўтказишни сўрадим. Мухлисларни у ерга етказиш учун мингта автобус ижарасига пул сарфлайман" - дейди Де Лаурентис.
Де Лаурентис "Бари" эгаси ҳисобланади. "Сан-Никола" стадиони ўз бағрига 58 248 кишини сиғдира олади.



