Де Лаурентис: "Менга африкаликлар ҳақида бошқа гапирманг!"

Sherzod Nurmatov
3 авг 2022, 19:58
"Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис клубнинг африкалик футболчилари халқаро ўйинларга кетишига жуда салбий муносабат билдирди.

"Менга африкаликлар ҳақида бошқа гапирманг! Мен уларни яхши кўраман, лекин улар Африка Миллатлар Кубогида иштирок этишдан бош тортганликларини тасдиқловчи ҳужжатга имзо чекишади ёки бу футболчилар мен учун мавжуд эмас. Худди шу нарса Жанубий Америкадаги Жаҳон чемпионатининг саралаш ўйинларига ҳам тегишли.

Биз аҳмоқлармиз, ўз футболчиларимизни бошқалар учун ўйнашга юборамиз ва бу учун маош тўлаймиз", – деди Де Ларуентис.

"Наполи" ўтган мавсум Италия чемпионатида бронза медалларини қўлга киритди ва Чемпионлар Лигасида иштирок этади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Smart Talk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›