Де Лаурентис ЧЛ қуръаси ҳақида: "Финалчи қандай қилиб учинчи саватчада бўлиши мумкин?"
04 сен 2018 11:14
Янгиликлар
Де Лаурентис ЧЛ қуръаси ҳақида: "Финалчи қандай қилиб учинчи саватчада бўлиши мумкин?"
"Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис Чемпионлар лигаси қуръасидан кўнгли тўлмади.
"Тушунтириш учун УЕФАга мурожаат қилишим керак, тушунмаяпман, "Ливерпуль" - Чемпионлар лигаси финалчиси қандай қилиб учинчи саватчада бўлиши мумкин. Доимо қуръалар ҳақида баҳслашганман, улар фақат қўғирчоқ спектакли учун хизмат қилади. Қийин гуруҳ, аммо бу гуруҳдан чиқиш жуда ёқимли бўлади" - дейди "Наполи" президенти.
Ўтган мавсум "Наполи" "Манчестер Сити" ва "Шахтёр"дан ортда қолиб, Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига чиқа олмаган эди. Жорий мавсум ПСЖ, "Ливерпуль" ва "Црвена Звезда" "Наполи" билан бир гуруҳдан жой олди.
Фикрлар