Де Лаурентис: "Барселона"да трансферлар учун пул бор деб ўйламайман"

Alisher
20 май 2022, 18:01
"Наполи" президенти Аурелио де Лаурентис "Барселона"да қандайдир ўйинчининг трансферини амалга ошириш учун пул борлигига шубҳа қилди.

Итальян бу ҳақда неаполликлар ҳимоячиси Калиду Кулибалининг "кўк-анорранглилар"га эҳтимолий ўтиши борасидаги миш-мишларга жавобан айтди.

"Барселона" ҳеч қачон бизга Кулибали борасида мурожаат қилмаган. "Барселона"да қандайдир футболчини трансфер қилиш учун пул бор деб ўйламайман. Бизни ҳеч қандай алмашинув битими қизиқтирмайди", - дейди де Лаурентис.

Эслатиб ўтамиз, Калиду Кулибалининг "Наполи" билан шартномаси келаси мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano