Де Брюйне: "Сити"нинг АПЛда ғалаба қозонмаслиги фожеа эмас"
24 дек 2019 16:20
Янгиликлар
Де Брюйне: "Сити"нинг АПЛда ғалаба қозонмаслиги фожеа эмас"
"Манчестер Сити" хавбеки Кевин Де Брюйне Хосеп Гвардиоланинг ўйин услубидан мамнун эканлигини айтди.
"Сити" футболчилари Премьер-лигада ғолиб чиқишмаса ҳам, ажойиб футбол намойиш этишларидан фахрланишади.
"Биз узоқ вақт давомида битта услубни ўзимизга сингдиришга ҳаракат қилдик. Бу олдинга ҳаракат қилишнинг усулидир.
Биз тўрт мавсум давомида Гвардиоланинг қўл остида ўйнадик. Биз услубимизни ўзгартирмоқчи эмасмиз. Жамоа астойдил ҳаракат қилмоқда.
Одамларга бизнинг футболимиз ёқиши учун ҳаракат қиламиз. Келинг, мавсум охирида нима бўлишини кўрамиз. Агар "Ман Сити" АПЛни ютмаса, бу фожеа эмас. Асосийси биз яхши футбол намойиш этмоқдамиз", - дейди Де Брюйне.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар