

Мадридликлар форвардлар Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанднинг трансферини амалга ошира олишмаса, бельгияликни харид қилишга уриниб кўришади.
Де Брюйненинг ўзи фаолиятини "Реал"да давом эттиришга қарши эмас, аммо "Сити" ўйинчини бошқа клубга 100 млн евродан камига қўйиб юбормайди.
Хавбекнинг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У жорий мавсум "Сити" таркибида 36та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 8та ассист қайд этди.



