

Инглиз клубидагилар 24 ёшли бельгиялик футболчини якшанба кунги «Челси»га қарши баҳсга қадар сотиб олишларига ишонишмоқда, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ де Брюйне айнан Лондон клубида ўйнар эди. «Вольфсбург» футболчини 50 миллион фунтга сотмоқчи, «Сити» эса унга 40 миллион ва қўшимча 6 миллион бонус бермоқчи.



